“CAMCA” Минтақавий форумида иштирок этиш тўғрисида

0
93
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С. Сафоев раҳбарлигидаги Ўзбекистон делегацияси 22-23 июнь кунлари Боку шаҳрида ташкил этиладиган “САМСА–2018” йиллик Минтақавий форумида иштирок этади. 

Тадбирга “CAMCA” Минтақавий форумида қатнашувчи ўнта мамлакатнинг ҳукумат вакиллари, тадбиркорлари ва илмий доиралари вакиллари, машҳур ва обрў-эътиборли халқаро сиёсатдонлар ҳамда экспертлар, Рамсфельд фонди стипендиялари дастури битирувчилари таклиф этилган.

Форум давомида “САМСА” давлатларида сиёсий бўлмаган ва иқтисодий хусусиятга эга минтақавий тенденциялар, савдо, транспорт ва инвестициялар, инсон капиталини ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилади.

Эслатиб ўтамиз, “САМСА” Минтақавий форуми (Марказий Осиё – Мўғулистон – Кавказ – Афғонистон) кенг кўламли масалалар юзасидан минтақавий мулоқотга кўмаклашиш учун 2008 йилда ташкил этилган сиёсий бўлмаган платформадир.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.