ИҲТ делегацияси билан учрашув

0
77
марта кўрилган.

2018 йилнинг 20 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатимизга ташриф буюрган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) Бош котиби Ҳалил Ибраҳим Акчани қабул қилди.

Учрашувда Ўзбекистон ва ИҲТ ўртасидаги ҳамкорлик ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди ва савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация ва бошқа соҳалардаги алоқаларга алоҳида эътибор қаратилди, минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлашнинг амалий жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди.

Шунингдек, вазир учрашувда иштирок этган Ҳади Сулаймонпурни 2018 йил августидан уч йиллик муддатга ИҲТ Бош котиби лавозимига тайинлангани билан табриклади.

Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Ҳалил Ибраҳим Акча бошчилигидаги делегация ташриф давомида  Ўзбекистон Ҳукуматида қабул қилинади,  ташқи савдо вазирлиги, Туризмни ривожлантириш бўйича давлат қўмитаси, қатор иқтисодий тузилмаларда музокаралар ўтказади, шунингдек, Бухоро шаҳрида бўлади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.