Олий таълим муассасасидаги ўқишини кўчирмоқчи, қайта тикламоқчи бўлганлар кўчиришга бўлган сабабларни асослашлари шарт эмас

0
249
марта кўрилган.

Бу ҳақда  Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар беради.

Ўқишни кўчириш ва кўчириб тиклаш тўғрисидаги аризалар ва ҳужжатлар 2019 йилнинг 15 июлидан 5 августигача бўлган муддатда вазирликнинг ҳудудий ишчи гуруҳлари томонидан қабул қилинади.

Аризаларни қабул қилиш бўйича ҳудудий ишчи гуруҳлари Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги биттадан ОТМда ташкил этилиб, ҳудудий ишчи гуруҳлари ташкил этиладиган ОТМлар рўйхати Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан 2019 йилнинг 15 июлига қадар тасдиқланади ва вазирликнинг расмий веб-сайтида ва телеграм каналида эълон қилинади.

Кўчиришга бўлган сабабларни асословчи ҳужжатларни топшириш мажбурий эмас.

Хорижий ОТМ муассасаларидан ЎзР ОТМларига ўқишини кўчириш истагини билдирганлар ўқишини кўчирмоқчи бўлган таълим йўналишига кириш фанларидан махсус синов топширадилар.

Хорижий ОТМларидан махсус синовларсиз кўчириладиган Россия Федерацияси давлат олий таълим муассасалари (олий таълим муассасалари рейтингида биринчи 1000 талик рўйхатдан жой олган) рўйхати июль ойида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий веб-сайтида ва телеграмм каналида эълон қилинади.

Ўқишни қайта тиклаш бўйича четлатилганлигига неча йил бўлганлигидан қатъий назар ўқишни қайта тиклаш тўғрисидаги аризалар муайян ОТМ томонидан кўриб чиқилади ва қарор қабул қилинади.

Ўқишни қайта тиклаш (кўчириб тиклаш эмас) бўйича аризалар ҳар бир ОТМнинг қабул комиссияси томонидан 2019 йилнинг 15 июлидан 5 августига қадар қабул қилинади.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.