Президент Жиззах вилоятида

0
174
марта кўрилган.

Президент Шавкат Мирзиёев 30 март куни Жиззах вилоятига ташриф буюрди. Давлатимиз раҳбари дастлаб Зарбдор туманидаги “Зарбдор текстил” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишди. 

Бу корхонани бунёд этиш бўйича Президентимизнинг ўтган йили вилоятга ташрифи чоғида топшириқ берилган эди. Шавкат Мирзиёев яқинда Самарқанд вилоятида бўлганида ҳар бир туманда камида иккитадан текстил корхоналари қуриш зарурлигини таъкидлаган эди. 

Янгидан қурилиб, фойдаланишга топширилаётган “Зарбдор текстил” ана шундай замонавий корхоналардан. Бу ерда жами 1 минг 60 дан ортиқ киши доимий иш билан таъминланади. Маҳсулотлар ички бозорни тўлдириб, экспортга ҳам йўналтирилади. 

Менинг энг катта мақсадим одамларни иш билан, даромад билан таъминлаш, деди Шавкат Мирзиёев. Энди пахтани тўлиқ юртимизда қайта ишлаймиз, қўшимча қийматли маҳсулотлар ишлаб  чиқарамиз.

Шу ерда Жиззах вилоятида тўқимачилик, кимё, фармацевтика соҳаларини ривожлантириш, инвестицияларни жалб этишга доир лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.