Жаҳон чемпионати: терма жамоамиз аъзоси финалда, аммо…

0
131
марта кўрилган.

Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳрида спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионати баҳсларида  -72 кг вазн тоифасида ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган спортчимиз Арам Варданян финал йўлланмасини қўлга киритди. У ярим финал баҳсида болгариялик Мнацаканиан устидан ишончли – 4:1 ҳисобида ғалабага эришди. Энди Варданян жаҳон чемпионлиги учун кечадиган баҳсда россиялик А.Манциговга билан беллашади. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати хабар беради.

Таассуфки, Арам Варданян эртага жаҳон чемпионатининг олтин медалига сазовор бўлса-да, Токио-2020 олимпиадасига йўлланма ёки қимматли рейтинг очколарига эга бўлолмайди. Боиси, мазкур вазн тоифаси Олимпия ўйинлари дастуридан чиқариб ташланган.

-82 кг вазн тоифасида эса ҳамюртимиз Нурбек Ҳошимбеков финал остонасида мағлуб бўлди ва энди у бронза медали учун курашади. Ҳошимбеков ярим финалда грузиялик Лаша Гобадзега имкониятни бой берди. Ҳар икки вазн тоифасида медаллар учун беллашувлар эртага ўтказилади.

Эртадан жаҳон чемпионати доирасида Олимпия ўйинлари дастурига киритилган вазн тоифасидаги курашчилар ҳам баҳсларга киришади.

 

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.