Тоғ бағрида ёз ўтмоқда соз

0
780
марта кўрилган.

Хумсонда жойлашган Sokol болалар оромгоҳи мусаффо ҳавоси, табиатининг гўзаллиги билан ажралиб туради.

Бу ерда ўқувчиларнинг мириқиб дам олишлари учун барча шарт-шароитлар яратилган. Ушбу оромгоҳда тўрт кишилик ётоқхона, замонавий ошхона, чўмилиш ҳовузи, спорт майдонлари, кино зал дам олувчилар хизматида.

Маданий-маърифий тадбирлар ҳам болаларнинг маънавий юксалишига, истеъдодларини тарбиялашга муносиб ҳисса қўшмоқда. Ўқувчилар орасида “Инглиз тилида гапиришамиз” мавзуида ҳамда спортнинг барча турларида танлов ва беллашувлар ўтказилди. Мен инглиз тили танловида ва бадментон, футбол беллашувларида қатнашиб бир олам завқ-шавқ олдим. Синфдошим ва дўстим Тиора Илья асвальтга расм чизишда қатнашди ва гуруҳларора футбол мусобақасида ғолибликни қўлга киритди.

Оромгоҳда танишган дўстим Туйчиев Элбек мунчоқлардан тақинчоқлар ясаб барчани қойил қолдирди. Менга эсталик учун билакка тақадиган ҳалқани ўз қўли билан ясаб совға қилди.

Биз Хумсоннинг манзарали табиати гўзаллигидан, турфа беллашувлардан катта тассуротлар олиб, янги дўстлар орттириб кўнгилли дам олиб қайтдик.

Наврўзбек Давронбек ўғли,

Пойтахтдаги 110- мактабнинг 6-синф ўқувчиси

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.