Умид Аҳмаджонов Миллий олимпия қўмитасининг янги раиси

0
114
марта кўрилган.

2018 йилнинг 16 январь куни Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов Бош Ассамблеяси йиғилиши бўлиб ўтди. Қўмитанинг мажлислар залида ўтказилган тадбирни Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси Рустам Қурбонов олиб борди. Навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов Бош Ассамблея йиғилишида Қўмитага аъзо 100 нафар делегат, республика спорт федерация ва ассоциациялар вакиллари, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти ва Олий спорт маҳорати мактаблари раҳбарлари, ҳамда оммавий ахборот воситаси ходимлари иштирок этишди. 

Ассамблея якунида Миллий олимпия қўмитасининг янги сайланган раиси У. Аҳмаджонов сўзга чиқиб, энг аввало кўрсатилган юксак ишонч учун муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевга миннатдорчилик изҳор этди. Мамлакатимизда Олимпия ҳаракатини янада ривожлантириш, халқаро майдонда республикамиз обрўси ва нуфузини бундан-да юксалтиришда бор куч ғайратини ишга солишга ваъда берди. 

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.