23 январь куни соат Тошкент вақти билан 6:25да Ўзбекистоннинг баъзи шаҳарларида зилзила қайд этилди, дея хабар беради Ўзбекистон сейсмология институти.
Тошкент шаҳрида ер ости силкиниши 4 балл атрофида бўлди. Зилзила эпицентри Тошкентдан 18 километр уоқликдаги Қозоғистоннинг Сариоғоч шаҳрида бўлиб, ер қимирлаши 5 километр чуқурликда юз бергани билдирилмоқда. Зилзиладан зарар кўрилмаганлиги қайд этилмоқда