Қалбаки пулларни ясаш оқибати

0
257
марта кўрилган.
Қалбаки пулларни ясаш ва уларни ўтказиш билан шуғулланиб, бу орқали давлатнинг иқтисодий пул-кредит тизимига путур етказган жиноий гуруҳ қўлга олинди
 2018 йилнинг февраль ойи бошларида Исраилов Баходир Исломович, Азизларходжаев Фуркат Равшанович, Киличев Дилшод Бахтиёрович ва Исхаков Шахбоз Мирсаидовичлар ўзаро жиноий тил бириктириб, Ўзбекистон Республикасининг миллий пул бирлиги ҳисобланган “сўм” пулларни қалбакилаштиришни режалаштириб, 50.000 сўмлик купюралардан иборат бўлган жами 100 дона 5.000.000 сўм қалбаки пулларни ясаганлар ва мазкур пулларнинг 3.600.000 сўмини ноқонуний равишда ўзларининг эҳтиёжлари учун сарфлаб келганлар.
 

2018 йилнинг 7 февраль куни Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир жараёнида, Б.И.Исраилов, Ф.Р.Азизларходжаев, Д.Б.Киличев ва Ш.М.Исхаковлар Яшнобод тумани жойлашган дўконда аввалдан ясалган қалбаки пуллар эвазига маҳсулот ҳарид қилмоқчи бўлганликлари аниқланиб, ушланганлар ва улардан 1.400.000 сўм миқдоридаги қалбаки пуллар ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 176-моддаси 2-қисми “в” банди (бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, ўтказиш мақсадида қалбаки қимматли қоғозлар ясаш ва уларни ўтказиш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, уларнинг бошқа жиноятларга алоқадорликлари текширилмоқда.

Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.