Қисаси ар-Рабғузий: Муаллифнинг муқаддимаси

0
667
марта кўрилган.

Милодий 1309–1310 йилларда ёзилган “Қисаси Рабғузий” асарини китобат оламининг гўзал, бетакрор  обидасига қиёс этгулик! Ёзма ёдгорликда Одам Ато ва Момо Ҳаводан тортиб, Муҳаммад Мустафогача яшаб ўтган пайғамбарларнинг ҳаёти, эзгу ўй, эзгу амаллари ҳикматлар, ривоятлар орқали моҳирона акс эттирилган. 

Қадимий туркий тилни ўзида ифода этган икки жилддан иборат бўлган ушбу бебаҳо дурдона асарнинг замонавий ўзбек тилидаги талқинини Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист Раъно Зарипова ва Тошкент давлат шарқшунослик институти ўқитувчиси Нодира Саъдуллаева амалга оширган.

Дурдона асарнинг навбатдаги қисмида муаллифнинг муқаддимаси билан таништирилади.

Муаллиф муқаддимаси. Сонсиз ҳамду санолар, саноқсиз кўп мақтовлар, ул изи азза ва жалла карим қудрати бирла бизларни одамий яратди. Муқаддас китоб тили билан айтганда, Батаҳқиқ биз Одам болаларини мукаррам қилдик. (Курсив билан ёзилганларининг бари муаллифнинг “Қурони карим”дан келтирган оятлари.(З.Р; Н.С.)

Яратмишдан кезин   фазли карами бирла  аввало эр яратди, хотин яратмади. ”Аёлларга қараганда уларнинг даражалари ортиқ” ва яна бизларни пок йўлга бошлади. Ҳидоят йўлини кўрсатиб, ёвуз йўлдан асради. Ва албатта бу менинг йўлим, тўғри қилиб қўйилган, киринглар бу йўлга.

Андан кейин қадим  эҳсони бирла биз заифларга Муҳаммад Мустафо саллалоҳу алайҳи ва салламни пайғамбар этиб юборди. Батаҳқиқ сизларга ўзинглардан бўлган элчи, пайғамбар келди. Яъни мўминларни Муҳаммад Мустафога уммат қилди. Барча умматлардан бизни азиз қилди. Сизлар одамлар учун яратилган энг яхши умматдурсизлар

 Каромати ила бизни барча жонзодлардан гўзал яратди. Ва у сизларни шакллантирди ва шаклларингизни нўзал қилди. Оллоҳга шукр берган нарсаси учун. У қандоғ ҳам яхши парвардигор ва қандоғ ҳам яхши дўст. Дуруд ва саломлар, салавот ва  салот ул тўғри сўзлик, қутлуғ юзлик, лаамрука тожлиғ, (сенинг ҳаётинг билан қасамёд этаман), лав лока лама халактуал-афлак ҳавожлиғ(Агар сен бўлмаганингда эди фалакларни яратмаган бўлур эдим), субҳанааллази асра меърожлиқ (Покдир у оллоҳ ки олиб юрди(уни) кечаси...). Ул ўзи мутиъ, зикри рафиъ, умматиға шафиъ ва-ллоҳу явсимука минан нас йизиғлиғ(Ва Оллоҳ сени одамлардан сақлайди), ва иннака лаъ ала хулукин азимин қилиқлиғ(Ва албатта сен улуғ ахлоқлиқ инсонсен), ва ла тамши фиал-арзи мараҳан йўриғлиқ (Сен ерда керилиб юрма), ва иза саъалака ибоди анни фа инни қариб хитоблиғ(Ва агар бандаларим мени сўрасалар сендан, мен жуда ҳам яқиндурмен), ва аммаас-саила фа ла танҳар итоблиғ(Ва аммо тиланчини жеркиб қайтарма.), ма загаал-басару ва тағо ҳимматлиғ(Кўз тоймади ва ҳам ҳаддан ошмади), фа кана қоба қавсайни ав адна рифъатлиғ(Икки камон масофасича яқинлашди ёки ундан ҳам яқинроқ…), ва ласавфа йўътика раббука фатарзо шафоъатлиғ(ВА тез фурсатда парвардигоринг бурур сенга ва бас сен рози бўлурсен), ат-таъибуна вал-абидуна вал-ҳамидуна умматлиғ(Улар тавба қилувчилардурлар, ва ибодат қилувчилардурлар, ва шукр айтувчилардурлар.), ва мин ал-лайли фатаҳаажжад биҳи нафилатан намозлиғ(Кечанинг баъзи қисмида Қуръон билан бедор тур,(бу эса) сенга нафлдур),фа авҳа ила абдиҳи ма авҳа розлиғ, ( Оллоҳ бандасига айтган сиррини айтди ёки берган ваҳйини берди)ло уҳси санаъан алайка ниёзлиғ(Сенга бўлган сано(мақтов)ни санаб охирига чиқаолмайман), қумал-лайла илла қалилан қабушлиғ, (Кечасида қоим бўл, магар озгина қисмида…)лиъи лафи қурайшин қадашлиғ (Улфатландирмак учун Қурайш қобиласин)ва  жиъна бика ала ҳаъулаъ и шаҳидан шаходатлиғ(Биз сени уларга гувоҳ қилиб келтирдик), аса ан ябъасака раббука саодатлиғ(Шоят сенга парвардигоринг юборса (ул мақомни), алайса-аллоҳу бикафин абдуҳу иноятлиғ(Оё Оллоҳ бандасига кифоя қилгувчи эмасму?),ва иннака латаҳди ила сиратин мустақимин ҳидоятлиғ(Албатта сен тўғри йўлга бошлайсан), шаҳру рамазон аллази унзила фи-хиал қуръану оятлиғ(Рамазон ойи шундай ойдирки унда Қуръон эндирилгандур),иқтарабатас-саъату ва –ншаққа ал- қамару ишоратлиғ(Қиёмат яқинлашди ва ой иккига бўлинди), инннаа арсалнака шаҳидан ва мубашширан башоратлиғ (Ҳақиқатда биз юбордик сени гувоҳлик бергувчи ва башорат бергувчи қилиб), анбиёлар қадаши, асфиёлар қидваси Муҳаммад Мустафо саллалоҳу алайҳи ва саллам.

Дин шариъат рўъяти олий қилғон Мустафо,

 Куфру зулмат туғларин ерга чолғон Мустафо

 Ул отаси онасини ортуруб уммат учун Ёлбориб

 Ҳақдин шафоъат  соғун олган Мустафо

Қавми орни кўтурмадин кўкка оғған Исо ул,

Умматига ул бўлушубон  ерда қолғон Мустафо.

Ул йигирми уч йил  эмгаб кўрмадин тун-кун уйқуси,

Осий уммат ёзуқин Ҳақдин қилғон Мустафо.

Ул қиёмат кунинда  шафоъат  қурин қуршаниб,

Ёлнаю турган ёлиндин осий бўлған Мустафо.

Инар эркан Мустафони элиндаб элтган Жаброил,

Йўқлаюрда Жаброилни йўлға солғон Мустафо.

 

Укуш итиғ саломлар тўрт эшинға, тўққуз хотунға, икки амминға, саййиди содот аҳл ул жаннат ташрифлук ўғлонларунға ва саллиму таслиман касиран(Унга кўп салом айтинглар).

Аммо баъд , бу китобни тузган, тоъат йўлинда тизган, маъсият ёбонин кезган, оз озуқлиғ, кўп ёзуқлуғ Работ ўғузининг қозиси Бурҳон ўғли Носирудддин уруғи, сатараллоҳу алайҳи ассаломата ва рахима шиябаҳу андоғ айтур. Ажалл ут-тож –ул-умаро ва муҳиббул-уламо беклар уруғи, йигитлар ориғи, улуғ отлиғ, қутлуғ зотлиғ, эзгу хулқлиғ, ислом ёриғлиқ, мўғул санилиғ, мусулмон динлиғ, одамийлар инончи, мўъминлар қувончи, ҳиммати адиз, ақли тегиз бегимиз Носируддин Тўқбўға саббаталлоҳу ало динил – ислом ва саломуху.

Фи мадҳи Носируддин Тўқбўғабек:

Илҳоқ умул тузун қилиқ

Билиғ ариғ ҳаддин чиқа

 Кўкдин адризрак ҳиммати

Мўриси беклик динида

Сўрар ани юлнуб яқо

Қизғанчи уқбо милкати.

Асли муғул эркан кўнуб

Ислом учун тутти яқо

Бўлди Расулнинг уммати.

Тоат қилур тун-кундузун

Олнур сабоқ мусҳафқа бақо

“Қуръон” ўқимоқ одати

Инжиланур ёши ақо

Эшитилса “Қуръон” ояти

Эрарди явлоқ телим

 Туз сўзлаюр сўзни уқо

Ортуғ яроғлуқ сийрати

Рабдин ато бўлуб анга

Ҳақ бермиши қутлуғ бақо

Кўрклук сифатлиғ сурати.

Эзгу қилиқ бирла юруб

Дўст қизғанур душман бақо

Ортар қамуғдин ҳурмати.

Кундуз ўқур, тунда қўпар

Тоат қилур кирур суқо

Арслон менгизлик савлати

Ёши кичик йўни улуғ

Зоти ориғ бек Тўқбўға

Ул Носируддин куняти.

Эл ошасун, юз яшасун

Бўлуб мутиъ мавлосиға

Мундин зиёда қурбати.

Тарих юз эллининг аввалида қосуд битилдиким, пайғамбарлар қиссаларингға ғоят рағбатим бор. Тнкма ерда текма ким эрсада бўлинур баъзиси мустақим бор, баъзиси номустақим. Бир ончаси муқаррар ва бир ончаси мубаттар бор. Бир озининг сўзлари кесук бор, бир озининг мақсудлари ўксук. Эмди санунг зиммангдан чиқған, қаламунгдин оқған, китобатма санинг, иборатма санинг бўлуб бизга “Қисас ул-анбиё” бўлса, ўқумоқға кераклик, ўгранмоқға яроғлиғ бўлғай эрди, теб илтимос янглиғ ишорат бўлди эрса нечама ўзумни  ул ишга лойиқ, ул амалга мувофиқ эрмасин билмиш эркан ўзимни оғирлаб нафс сақламиш бўлуб ўғур бўлсун теб бу оғир ишга ўғрадимиз.

Изи азза ва жалладан тамом бўлғуға тавфиқ тилаб китоб бошладимиз. Мунда мақсуд пайғамбарлар қиссаси эрди ва лекин Одамдин бурунроқ яратилған бор учун андин бошласамиз фойдаси ортуқроқ бўлғай деб тартиб уза яратилғонлардин оғоз қилдимиз. Эртиклига ўнғай, истаклига тебрай бўлсун теб “Қисаси ар-Рабғузий” от бердимиз. Валлаху  ал-муваффақу ал- итмама ва ҳува валийюл инъам вал-икрам. Қола Расулуллоҳи салла-ллоху алайҳи  ва саллам… кунту канзан хафиййан фа халақтул халқа. Муҳаммад Мустафо салла-ллоху алайҳи  ва саллам айтур: Ҳақ субҳонҳу ва таоло андоғ ёрлиқади: Мен бир кизлану ганж эрдим, маним  тенгрилиқимни билгувчи ким эрса йўқ эрди, халойиқ яраттим мандин асиғ олсунлар теб. Ман алардин асиғ олайин теб яратмадим.-деди.(Оллоҳнинг элчиси Муҳаммад пайғамбар дедилар:Оллох дедики, мен бир яширин ғазина эдим, бас, мени танисин деб халқни яратдим).

 

 

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.