Президент ҳамиша халқ билан бирга

0
57
марта кўрилган.

Давлатимиз раҳбари Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги Эзгулик маҳалласида бўлиб, аҳоли ҳаёти билан танишди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида. 

Бу ерда 26 та кўп қаватли уй бор, 6 мингдан зиёд аҳоли яшайди. 

Президентимиз маҳалла вакилларидан ҳол-аҳвол сўради. Нуронийлар ўтган совуқ кунларда халқимизнинг ва давлат идоралари хизматчиларининг бирлиги билан қийинчилик ортда қолдирилганини айтишди. Энергетика ва коммунал хизматлар 24 соат давомида ишлаган, тезкор чоралар кўриб борилган. Хусусан, маҳалладаги трансформатор ҳам янгиланган.

— Бу бизга сабоқ бўлиши керак. Энергетикада 3-4 карра кўпроқ захира яратишимиз зарур. Шунинг учун қайта тикланувчи энергетикани ривожлантиришга эътибор беряпмиз. У — муқобил, ишончли ва экологик тоза, — деди давлатимиз раҳбари.

Маҳаллалардаги устувор вазифа аҳоли бандлиги ва ёшлар тарбияси экани таъкидланди. Шу боис ҳам бу йил юртимизда “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” деб эълон қилинди. Ўқувчилар мактабда иккита хорижий тил ва битта касб ўрганиб чиқиши учун шароит яратилмоқда. Халқимиз бу ҳаракатни қўллаб-қувватламоқда.

Нуронийлар юртимизга тинчлик-хотиржамлик, халқимизга фаровонлик тилаб дуо қилди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.