Дори ичмайман,  деб хархаша қиладиган болалар учун…

0
84
марта кўрилган.

Занжабил (имбирь) шамоллаш ва яллиғланишга қарши самарали восита бўлиб, таркибида кальций, алюминий, хром, темир, магний, никотин кислотаси, фосфор, кремний, калий, С витамини мавжудлиги туфайли турли касалликларни даволашда қўлланилади.

Ундан тайёрланган чой ва малҳамлар йўтал, ангина. нафас йўллари касалликлари даволашда, ҳароратни пасайтиришда, иммунитетни кучайтиришда, иштаҳани очишда фойда беради.

Дори ичмайман,  деб хархаша қиладиган болалар учун ушбу фойдали ўсимликдан хўразқанд тайёрлаб беришингиз мумкин.

Тайёрлаш: Малҳам-ширинликка – 300 гр. асал, 1 чой қошиқ занжабил толқони, ярим ош қошиқ лимон шарбати керак бўлади. Асал ва занжабил толқонини идишга солиб, паст оловда икки соат давомида қайнатинг. Қиём тайёр бўлганини текшириш учун бир томчисини совуқ сувга томизиб кўринг. У дарров қотади.

Маромига етган бўлса, лимон шарбатини ҳам солиб, тайёр аралашмани сариёғ

суртилган қолипчаларга қуйиб чиқинг ва олиш осон бўлиши учун тишкавлагич суқиб қўйинг. Бу инжиқ бола учун ҳам малҳам ҳам конфет.

Шоира Бекчанова, тиббиёт фанлари номзоди

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.