Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Нью-Деҳли шаҳрида ўзи учун ажратилган қароргоҳда Ҳиндистон Республикаси Вице-президенти, сенат раиси Венкая Найдуни қабул қилди.
Учрашувда мамлакатларимиз алоқаларини ривожлантиришнинг турли жиҳатлари, ўзаро ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш масалаларига эътибор қаратилди.