GUJUM. UZ оилавий ўқишга мўлжалланган интернет-нашр бўлиб, Ўзбекистонда ва жаҳонда содир бўлаётган янгиликларни ўзбек ўқувчиларига содда ва тушунарли тилда ҳамда тезкор етказиб беришни ўзига мақсад қилиб олган.
Гужум – нафис барглари гуркираб қуюқ ўсувчи кўп йиллик ўсимлик. Гўзаллик тимсоли бўлмиш дарахт ёмғир қуйиб ёғса ҳам бир томчи сув остига ўтмайди. Офтобли кунларда дарахт ости салқин ва оромбахш бўлади. Қадимда беланчак ва бешиклар ундан тайёрланган. Зеро, унда ётган боланинг умри гужум каби узоқ бўлиб, элга таянч, юртга суянч бўлсин, деган ниятлар мужассамлашган.
Халқимизнинг бешикка чақолоқни белаётганда элга “гужумдек соя, узумдек мева берсин” деган дуолари ҳам ана шундан келиб чиққан. Сайтимизни ўқиган мамлакатимиз келажаги бўлган фарзандларимиз ҳам маънавиятли-маърифатли, юрт корига ярайдиган, ватан тараққиёти бардавомлигини таъминлайдиган комил инсон бўлишида тилакдошмиз.
GUJUM. UZ интернет-нашри ОАВ сифатида 2017 йилнинг 28 июлида 1181 рақами билан Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтган бўлиб, унинг муассиси “Соғлом она ва бола” аёлларни ва ёшларни қўллаб-қувватлаш маркази нодавлат нотижорат ташкилоти ҳисобланади.
Сайтда узатилган ахборотлар ҳақида:
GUJUM. UZ сайти таҳририяти мавжуд қонунчиликка кўра сайтда нашр этилган, қоидалар асосида кўчириб босилган маълумотлар учун (манбаси кўрсатиб ёзилганлиги эвазига) жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.
Сайтда нашр қилинган мақола муаллифи билан сайт таҳририятининг фикри бир хил бўлмаслиги мумкин.
Шунингдек, сайт таҳририяти ўқувчилар юборган хатларнинг ҳар бирига алоҳида жавоб ёзиш мажбуриятини олмайди.
Сайт Ўзбекистон Республикаси ҳудудида, минтақа ва чет элларда фаолият юритаётган интернет сайтлари, нашрлар билан ўзаро маълумот, мақолалар алмашишни йўлга қўяди.
Оқ карракнинг (расторопша) фойдали хусусиятлари