Париж шаҳридаги Шон-шараф майдонида 9 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлди.
Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Шавкат Мирзиёев ҳарбий оркестр садолари остида фахрий қоровул сафи олдидан ўтди.
Ўзбекистон ва Франция давлат мадҳиялари янгради. Маросимда мамлакатимиз делегацияси аъзолари ҳам ҳозир бўлди.
Шундан сўнг давлатимиз раҳбари Франция Республикаси Президентининг Елисей саройига йўл олди.