Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев куннинг иккинчи ярмида Берлиндан Мюнхен шаҳрига келди. Ўзбекистон делегациясини Бавария ҳукумати ва жамоатчилик вакиллари кутиб олди. Давлатимиз раҳбари Баварияда ўқиётган, ишлаётган ўзбекистонлик ёшлар билан суҳбатлашди.
— Германияга ташриф давомида жуда катта келишувларга эришилди. Сизлар бу ерда ўқиб, замонавий билимларни эгаллаб Ўзбекистоннинг янада тараққий этишига ўз ҳиссаларингизни қўшасизлар, деб ишонаман, — деди Шавкат Мирзиёев.
Давлатимиз раҳбари 22 январь куни Бавария Бош вазири Маркус Зёдер ҳамда Германиянинг етакчи ишбилармон ва молиявий доиралари вакиллари билан учрашади.