Дзюдочиларимиз халқаро турнир ғолиби

0
285
views
Ўзбекистон дзюдо федерацияси  ташаббуси билан пойтахтимизда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий Николай Қўлдошев хотирасига бағишланган  дзюдо бўйича 1999-2000 йилларда туғилган йигит-қизлар ўртасида халқаро турнир ўтказилди.
 
 Мусобақада  полвонларимиздан ташқари қўшни Қозоғистон ва Тожикистондан келган спортчилардан иборат 414  нафар ёш дзюдочи 15 вазн тоифасида ўзаро рақобатлашди. 
 
Ўғил болалар ўртасидаги баҳсларда Тимур Абишев, Азизбек Авазмуродов, Жалолиддин Қурбонмуродов, Музаффарбек Тўрабоев ва Жамшид Бахтиёров мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, олтин медални қўлга киритди.
 
Қизлар ўртасидаги баҳсларда спортчиларимиздан Маржона Салоҳитдинова, Сита Қадамбоева, Нилуфар Эрмагамбетова, Мафтуна Рўзимова, Шоҳиста Назарова, Шоҳиста Анорова, Рината Илматова шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.
 

 
 
 
 
ПОДЕЛИТЬСЯ

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here