Олимларнинг смайликлар ҳақидаги фикри

0
524
марта кўрилган.

Тарихда илк бор 1969 йилда қавсдан табассум ўрнида ))) фойдаланишни рус-америка ёзувчиси Владимир Набоков ўйлаб топди.

Ҳозирги интернетдаги  фаол смайликларни   ўйлаб топиш учун  Скотт Фалманга ўн дақиқа вақт етарли бўлган. У 1982 йил 19 сентябрда ҳаётда қўллади ва бутун умр тарихда қолди.

Сўз мулкининг султони Алишер Навоий ўз асарларида 1 млн. 378 минг 660та бетакрор сўз ишлатган.

Ҳозирги кунда эса тилимиздаги мавжуд жамики сўзларнинг атиги ўттиз фойизидангина фойдаланилмоқда. Олимлар смайликлар пайдо бўлиб, бу кўрсаткич янада пастга қараб кетяпти, деб ҳисоблашаяпти.

Кимсасиз оролга тушган Робинзон Крузо ҳам сўзлашиш қобилятини йўқотиб қўймаслиги учун ҳайвонлар билан гаплашиб турган экан. Олимлар одамларнинг эса ҳеч ким билан мулоқот қилмай, интернетга уланган телефон билан оваралиги ташвишли ҳолат эканлигини таъкидлашмоқда.

Ҳофиза Каримова

Манбаа: Тошкент шаҳар ахборот кутубхонаси маркази сайти

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.