Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига Президент туҳфаси топширилди

0
229
марта кўрилган.
9 май – Хотира ва қадрлаш куни
 
Хоразм вилоятида истиқомат қилаётган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига Хотира ва қадрлаш куни ҳамда фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 74 йиллиги муносабати билан Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг табрикномаси, 7,5 миллион сўмдан пул мукофоти ва қимматбаҳо совғалар тантанали равишда топширилмоқда.
 
Давлатимиз раҳбарининг шу йил 23 апрелдаги “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, уруш қатнашчилари ва фахрийларига алоҳида ҳурмат-эҳтиром кўрсатилмоқда
 
Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов вилоятда истиқомат қилаётган уруш қатнашчилари хонадонига бориб, нуронийларга давлатимиз раҳбари йўллаган табрикномани ўқиб эшиттирди ҳамда пул мукофоти ва совға-саломларни топширди.
 
–Президентимиз томонидан биз, фахрийларга кўрсатилаётган юксак эътибор ва ғамхўрлик, ёшларнинг ҳурмат ва эҳтироми мамлакатимизда инсон манфаати, унинг шаъни ва қадр-қиммати ҳамма нарсадан устун эканини яна бир карра намоён этмоқда, — дейди кўзида қувонч ёшлари билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Жуманиёз Беметов.
 
Шоназар ҚОРИЕВ (сурат), ЎзА
Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.