Тошкент ҳокимлиги уйи бузилаётганларга компенсация сифатида уй-жой қурилиши билан шуғулланувчи тадбиркорлар уйларидан тақдим этади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги телеграмдаги каналида маълум қилган.
Уйи бузилишга тушган хонадон эгаларига уй-жойларнинг жойи, таъмири ҳамда бошқа хусусиятлари бўйича танлов имкониятини тақдим этилади. Бу тадбир бузилишлар натижасида пайдо бўлиши мумкин бўлган ноқулайликлар ва эътирозларнинг олдини олиш мақсадида амалга оширилмоқда.