ЕХҲТНИНГ ОАВ ЭРКИНЛИГИ МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА ВАКИЛИ БИЛАН УЧРАШУВ

0
154
марта кўрилган.

2019 йил 21 май куни Ўзбекистоннинг Австриядаги фавқулодда ва мухтор элчиси, ЕХҲТ ҳамда Вена шаҳридаги бошқа халқаро ташкилотларнинг доимий вакили Шерзод Асадов ЕХҲТ нинг ОАВ эркинлиги масалалари бўйича вакили Арлем Дезир билан учрашди.

Учрашув чоғида томонлар сўнгги йилларда Ўзбекистон ва ЕХҲТ нинг ОАВ эркинлиги масалалари бўйича вакили ўртасида очиқ ва дўстона мулоқот ўрнатилганини мамнуният билан қайд этишди, икки тарафлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш истиқболлари муҳокама қилинди.

Арлем Дизер Ўзбекистонда оммавий ахборот воситаларининг эркин фаолият юритиши учун зарур шароит яратиш, журналистлар нуфузи мустаҳкамлаш йўлида олиб борилаётган ҳаракатларни, шунингдек, хорижий янгиликлар сайтлари ва инсон ҳуқуқлари бўйича веб-ресурслардан тўлақонли фойдаланиш имкони тикланганини алоҳида эътироф этди.

Мулоқот давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан қабул қилинган 2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси, хусусан, ОАВ ролини кучайтириш, журналистларнинг профессионал фаолиятини ҳимоя қилиш ва ахборотларни ҳеч қандай тўсиқларсиз олиш каби масалалар муваффақиятли амалга оширилаётгани таъкидланди.

Учрашув якунида ЕХҲТ нинг ОАВ эркинлиги масалалари бўйича вакили мандати доирасида 2019 йилнинг иккинчи ярмида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан ҳамкорликда қатор тадбирларни ташкил этишга келишиб олинди.

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Матбуот хизмати

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.