Украина Олий радаси навбатдан ташқари йиғилишда Президент Зеленский тақдим қилган қонун лойиҳасини рад қилди. Давлат раҳбари “Украина халқ депутатлари сайлови тўғрисида”ги ва “Оммавий харидлар тўғрисида”ги қонунларга ўзгартириш киритишни таклиф қилган.
Парламент спикери Парубий Конституциявий судга Зеленскийнинг радани тарқатиб юбориш бўйича ариза беришини қўллаб-қувватлаб, Президент ўз қарори учун қонун олдида жавоб беришига ишонишини айтган.
МанбааЎзА