Самарқандда “Ўрик гуллаганда” спектакли оромгоҳдаги болажонларга намойиш этилмоқда

0
139
марта кўрилган.

Болажонларимизнинг ёзги дам олиш мавсумини мароқли ўтказишларида Самарқанд вилояти мусиқали драма театри жамоаси ҳам ўз ҳиссасини қўшмоқда.

Бир гуруҳ ижодий ва техник ходимлар театрда саҳналаштирилган “Ўрик гуллаганда” спектаклини оромгоҳлардаги болажонларга намойиш этишмоқда. Жорий йилнинг 12 июнь куни Тойлоқ туманидаги “Амир Темур” номли, Ургут туманида жойлашган “Чорчинор” ёзги соғломлаштириш масканларида намойиш этилган спектакль болажонларда катта тассурот қолдирди.

Режага асосан 13 июнь куни ҳам театр жамоаси кўчма спектакль билан вилоятдаги ёзги оромгоҳларга сафар уюштириши режалаштирилган.

Ўзбекистон маданият вазирлиги Матбуот хизмати

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.