Фуқаролар йиғинлари раисларининг малакаси  оширилмоқда

0
176
марта кўрилган.

Жорий йилнинг 1-20 май кунлари Тошкент шаҳрида фуқаролар йигинлари раислари (оксоколлари) сайлови ўтказилди.

Мазкур тадбирлар режасининг 3-босқичида сайловларда муносиб қатнашиб, фуқаролар ишончи билан сайланган раислар учун, минтақаларга тақсимланган ҳолда  ўкув-семинарлар ўтказилмоқда. Режага асосан ўкув-семинарлар Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Тошкент шаҳар кенгаши “Маҳалла зиёси” республика ўқув услубий маркази ҳамда мутасадди ташкилотлар томонидан жорий йилнинг 10 июндан 6 июль санасига қадар ўтказилиши белгиланган.

Режага асосан,  ўкув машғулотлар 1-минтақа Тошкент Давлат педагогика университетида: Чилонзор,Учтепа, Сергели туманлари; 2-минтақа Тошкент Ахборот технологиялари университетида: Юнусобод, М.Улуғбек туманлари, 3- минтақа Ўзбекистон Миллий университетида: Шайхонтохур, Олмазор  туманлари; 4-минтақа Тошкент автомобиль йилларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида:  Миробод, Яккасарой, Яшнабод, Бектемир туманлари учун ўтказилади.

Бугунги кунда Тошкент Давлат педагогика университети ва  Тошкент Ахборот технологиялари университетида Чилонзор,Учтепа, Сергели, Юнусобод ва М.Улуғбек туманларининг 269 нафар маҳалла фаоллари ўкув машғулотларда таҳсил олмоқдалар.

Ўқув машғулотлар дастури, 1-босқич давомида номзодлар билан ўтказилган суҳбат жараёнида берилган таклифлар асосида тузилган. Тадбирга пойтахтимиздаги йирик олий таълим муассасалари ва ташкилотларида меҳнат қилаётган профессор-ўқитувчилар, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва туман Кенгаши депутатлари, Тошкент шаҳар адлия, молия, солиқ бошқармалари, ФЖШМҚМИ, “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази шаҳар бўлинмалари мутахассислари жалб этилган.

Ўқув-семинарлар жараёнида маҳалла фаоллари маърузачилар томонидан фуқароларнинг ўзини ўзи бошкариш органларининг ташкилий-ҳуқуқий асослари, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартибини ташкил этиш, раисларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги ва “Жамоатчилик назорат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунларининг мазмун-моҳияти, шунингдек, 2018 йил 4 июлда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат органлари ҳузурида жамоатчилик кенгашлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги карорида белгиланган вазифаларга батафсил шарҳлаб берилмоқда.

Ўқув-семинарлар  давомида маҳалла фаоллари мутахассислар ёрдамида иш жараёнида учрайдиган, шунингдек, уларнинг фаолиятига тўсқинлик қилаётган ҳамда ўз ечимини топиши лозим бўлган вазиятларни ўзаро муҳокама қилиб, билим ва тажрибаларини оширмоқдалар.      

Мавлуда Таджиева

ФЖШМҚМИ Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси

 

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.