ЮНЕСКО Шаҳрисабз шаҳрини бутунжаҳон мероси рўйхатида қолдиради

0
186
марта кўрилган.

ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси қўмитасининг Боку шаҳрида бўлиб ўтаётган 43-сессияси чоғида “Шаҳрисабзнинг тарихий маркази” бутунжаҳон мероси объекти борасида қарор қабул қилинди, деб хабар беради jahonnews.uz.

Ҳужжат Ўзбекистон раҳбариятининг бутунжаҳон мероси объектларини ҳимоя қилиш бўйича кўраётган чораларини, хусусан тарихий шаҳарлардаги барча қурилиш ишларини тўхтатиб қўйиш тўғрисидаги ҳукумат қарорини қўллаб қувватлайди. У шаҳарни янада ривожлантириш бўйича аниқ таклифларни ўз ичига олади ва Шаҳрисабз шаҳрини бутунжаҳон мероси рўйхатида қолдириш тўғрисида қарор чиқаради.

Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги Доимий ваколатхонаси берган маълумотга кўра, қарор ўтган бир йил давомида ташкилот билан олиб борилган комплекс мулоқотларнинг натижаси бўлди. 2014-йилдан буён биринчи марта Бутунжаҳон мероси қўмитаси Ўзбекистоннинг маданий меросни сақлаб қолиш масалаларида ЮНЕСКО билан ишлаш тарафдори эканлигини эътироф этди ва томонларнинг 2016-йилдан бери ҳамкорлигини ижобий баҳолади.

ЮНЕСКО бундан буён Шаҳрисабзнинг бутунжаҳон мероси рўйхатидан чиқариб ташлаш тўғрисида талаб қўймаяпти ва кейинги икки йил давомида шаҳарни қайта тиклаш бўйича аниқ чораларни ишлаб чиқишни таклиф қиляпти.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.