Самарқандлик мактаб ўқувчиси шахмат бўйича Осиё чемпиони бўлди

0
216
марта кўрилган.

Тошкент шаҳрида шахмат бўйича 15-Осиё чемпионати ўтказилди. Мазкур мусобақада 18 та давлат вакиллари иштирок этди. Мусобақада Нуробод туманидаги 75-мактабнинг 8-синф ўқувчиси Севинч Алимова 15 ёшгача бўлган қизлар ўртасида блиц йўналишида фахрли биринчи ўринни қўлга киритиб, Осиё чемпиони номига сазовор бўлди. Бу ҳақда uzedu.uz хабар беради.

Уч карра Ўзбекистон чемпиони, икки марта кумуш медаль соҳиби Севинч Алимова 2018 йилнинг октябрь ойида Грецияда ўтказилган жаҳон чемпионатида ҳам фаол қатнашган.

— 5 ёшимдан бошлаб шахмат билан шуғулланаман, -дейди Севинч Алимова. — Илк устозим — дадам Юнус Исмоилов менга шахмат сирларини ўргатганлар. 7 ёшимдан бошлаб шахмат бўйича чемпионатларда қатнашиб келмоқдаман. 8 ёшимда Республикада 2-ўрин, 10 ёшимда 2-ўрин, 14 ёшимда 1-ўринни эгалладим. Бу йил мен учун энг муваффақиятли йил бўлди. Чунки илк бор Осиё чемпиони деган шарафли номга сазовор бўлдим.

 

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.