Амударё дельтасида кичик сув ҳавзалари барпо этилмоқда

0
135
views

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ислоҳотларнинг бориши билан яқиндан танишиш мақсадида 20 август куни Қорақалпоғистон Республикасига келди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида. 

Сафар давомида Мўйноқ, Қонликўл, Қораўзак, Тахиатош каби туманлар ва Нукус шаҳридаги бунёдкорлик ишларини кўздан кечириш, саноат корхоналари ва фермер хўжаликлари фаолияти билан танишиш, халқ билан мулоқот қилиб, янги лойиҳаларни белгилаш режалаштирилган.

Ташриф Икки кунга мўлжалланган ташрифида Президент Шавкат Мирзиёев Мўйноқ туманига келиб, Амударё дельтасида кичик сув ҳавзаларини барпо этиш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишди. 2019-2022 йилларга мўлжалланган ушбу лойиҳа сув ҳавзаларини самарали бошқариш орқали ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ҳолатни яхшилашга қаратилган. 

Давлатимиз раҳбари ҳудудда чорвачилик ва балиқчиликни ривожлантириш орқали иш ўринлари, аҳоли даромадларини кўпайтириш бўйича кўрсатмалар берди.

ПОДЕЛИТЬСЯ

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here