Мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини мустаҳкамлаш, унинг жаҳон миқёсидаги шон-шуҳратини юксалтириш, Ватанимиз ободлиги, турмушимиз фаровонлигини таъминлаш борасидаги улкан хизматлари, сўнгги йилларда юртимизда жадаллик билан олиб борилаётган туб ислоҳотлар жараёнидаги ташаббускорлиги ва фидойилиги, давлат ва халқ манфаатларини рўёбга чиқариш йўлидаги фидокорона меҳнати, ишлаб чиқариш ва ижтимоий-маънавий соҳалардаги кўп йиллик самарали ва ибратли фаолияти, ёш авлодни ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашга қўшган катта ҳиссаси ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун қуйидагиларга «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони берилиб, олий нишон – «Олтин юлдуз» медали топширилсин:
Ерниязов Муса Тажетдинович — Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси
Муротова Лола Неъматовна — Фарғона вилояти Олтиариқ тумани «Нурли обод» фермер хўжалиги бошлиғи
Нормурадов Хасан Норбекович — «Нуроний» жамғармасининг Самарқанд вилояти бўлими раиси
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев