Қўқон Халқаро ҳунармандчилик фестивалида 80га яқин мамлакат ҳунармандлари иштирок этади

0
276
марта кўрилган.

10 – 15-сентябр кунлари Қўқон шаҳрида илк бор Халқаро ҳунармандчилик фестивали бўлиб ўтади, деб хабар беради Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси. Фестиваль кўрик-танлов шаклида бўлиб ўтади.

Ғолиблар қуйидаги номинациялар бўйича аниқланади: “Энг яхши ҳунарманд”; “Энг ёш ҳунарманд”; “Энг яхши ҳунармандчилик мактаби вакили”; “Қадимий ҳунармандчилик турини тиклаган ҳунарманд”; “Қадимий сулола давомчиси”. Шунингдек, Халқаро ҳунармандчилик фестивали доирасида илмий конференция, маҳорат дарслари, кўргазмалар, сайллар ҳамда концерт дастурлари ўтказилади.

Беш кун давом этиши режалаштирилган мазкур фестивалда 80га яқин мамлакатнинг энг сара ҳунарманд усталар иштирок этиши кутилмоқда, уларнинг фестивал билан боғлиқ харажатлари ташкилий қўмита томонидан қопланади. Республика бўйича яна 1000 нафар маҳаллий ҳунарманд фестивалда қатнашиши кўзда тутилган. Қўқон шаҳрида фестивал олди таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Тадбирнинг ташкилий ишлари Халқаро ҳунармандлар кенгаши (World Craft Council) билан ҳамкорликда олиб борилмоқда.

Мазкур нуфузли анжуман ҳунармандчиликни кенг тарғиб қилиш, ҳунармандчилик анъаналари ва мактабларини сақлаш, қайта тиклаш, бу соҳадаги илмий ўрганиш ва изланишларни ҳамкорликда амалга ошириш, ўзаро тажриба алмашиш ҳамда маҳорат дарслари ташкил этиш, ушбу соҳадаги иқтидорли ҳунармандларни рағбатлантиришда муҳим аҳамиятга эга.

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.