Жорий йилнинг 4-11 сентябр кунлари Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳрида 6-20 ёшлилар ўртасида Ғарбий Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Мусобақа қатнашчилари стандарт, рапид ва блиц бўйича беллашдилар.
Чемпионатда олтин медални қўлга киритганлар Халқаро гроссмейстр унвонига эга бўлишди. Ўзбекистон Шахмат федерацияси матбуот хизматининг хабар беришича, юртимиз шарафини 11 нафар шахматчи ҳимоя қилди. Улар орасида ФИДЕ тоифасидаги спорт усталари Абдумалик Абдусалимов ва Муҳаммадали Абдруҳмонов ҳамда аёллар ўртасида халқаро тоифадаги спорт устаси Баҳора Абдусатторова ҳам бор.
Ҳамюртларимиз чемпионатда муносиб иштирок этиб 10 давлат ичида 3 та олтин, 1та кумуш, 4та бронза жами 8та медални қўлга киритди ва умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади.
Абдумалик Абдусалимов 20 ёшлилар ўртасида(стандарт), Муҳаммадали Абдураҳмонов 18 ёшлилар ўртасида(рапид), Даврон Шарипов эса 14 ёшгача бўлганлар ўртасида(блиц) чемпионлик мақомига эришишди.
Мафтуна Бобомуродова 14 ёшлилар ўртасида кумуш, Муҳаммадисо Убайдуллаев 8 ёшлилар ўртасида(блиц), Абдумалик Абдисалимов 20 ёшлилар ўртасида(блиц), Баҳора Абдусаттарова 20 ёшлилар ўртасида стандарт ҳамда блиц йўналишларида бронза медалларини қўлга киритишди.
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати