Ўзбекистон Республикаси Президенти Беларусь Республикаси Бош вазирини қабул қилди

0
94
марта кўрилган.

 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгаши мажлиси доирасида пойтахтимизда бўлиб турган Беларусь Республикаси Бош вазири Сергей Румасни қабул қилди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.   

Давлатимиз раҳбари меҳмонни самимий қутлар экан, сўнгги йилларда олий даражада ўзаро ишончга асосланган мулоқот йўлга қўйилгани туфайли Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги дўстлик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатлари принципиал жиҳатдан янги даражага кўтарилганини таъкидлади.

Сергей Румас Ўзбекистон Президентига илиқ қабул учун миннатдорлик билдириб, Беларусь Президенти Александр Лукашенконинг саломи ва эзгу тилакларини етказди. 

Учрашувда ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш ва иқтисодиётнинг турли тармоқларида истиқболли кооперация лойиҳаларини илгари суришдан, шунингдек, ҳудудлараро алоқалар ва маданий-гуманитар алмашинувни мустаҳкамлашдан икки томон ҳам манфаатдор экани қайд этилди.

Жорий йил август ойига Беларусга амалга оширилган олий даражадаги расмий ташриф якунида эришилган келишувлар ва имзоланган битимларни кенг кўламда амалга ошириш муҳим экани таъкидланди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.