Тошкентда янги йил шукуҳи

0
670
марта кўрилган.

Тошкентимизнинг сўлим жойлари байрамона безанган.  Пойтахт хиёбонларидаги, ташкилотлар , боғча ва мактаблар олдидаги, болалар майдончаларидаги кўркам арчалар шаҳар кўркига кўрк қўшиб, болалару катталарнинг ҳам дилларини яйратмоқда.

Пойтахтимизнинг  энг кўркам  маскани Тошкент сити эса янги йилни биринчи бора қаршиламоқда. Бу ерга ўрнатилган муҳташам арча ҳайбатли бинолар билан беллашиб, шаҳар кўркига янада  улуғворлик бағишламоқда.

Эртакларнинг қаҳрамонлари , қорқиз ва қорбоболар байрам базмларини янада гўзаллаштириб, кичкинтойларга қувонч улашмоқда.

Янги йил элимизга, юртимизга қутлуғ бўлсин! Диллар ҳамиша қувончларга тўлсин!- дея тилаклар билдириб қолади gujum.uz электрон газета  жамоаси ҳам.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.