Урганч шаҳрида “Юридик ва жаҳон адабиётлари” китоб дўкони очилди

0
389
марта кўрилган.

 Урганч шаҳрида Хоразм вилоят адлия бошкармасининг  янги биносида “Билим хазинаси” оилавий корхонасига қарашли “Юридик ва жаҳон адабиётлари” китоб дўконининг очилиш тантанаси бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг ўринбосари А.Ташкулов, Адлия бошқарма бошлиғи А. Машарипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Хоразм вилоят бошқармаси бошлиғи Д.Бекчанова ҳамда зиёлилар ва китобхон ёшлар иштирок этди.

Замонавий талабларга жавоб берадиган зиё масканининг китоб жавонларидан ҳуқуқий мавзудаги нашрлар, юридик адабиётлар, оммабоп рисолалар ҳамда республикамиздаги етакчи нашриётлар томонидан чоп этилган ўзбек ва жаҳон адабиёти дурдоналари, бадиий, тарихий, илмий-маърифий китоблар, дарсликлар, ўқув қўлланмалари, жами 800 номдаги 20 мингдан ортиқ адабиётлар ўрин олган.

Элёр ПАЛВОНОВ

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.