АОКА ҳузуридаги штабда Республика Махсус комиссияси аъзоси Феруза Ҳамробоева иштирокида ўтказилган брифингда коронавирус инфекцияси борасида аҳолидан келиб тушган саволлар юзасидан жавоб қайтарилди.
Савол: Касалликни енгил даражасида даволанаётган бемор яшаш шароитига кўра оила аъзоларидан ижтимоий масофаланишга имконияти бўлмаса нима килиши керак?
Жавоб: Қийин масала, лекин ўз ечимига эга: беморга имкон қадар уйнинг бир бурчагида ётар жойи жойлаштирилиши; бунда оила аъзоларининг 1,5 — 2 метргача масофани сақлашлари; хонадонда оиланинг барча аъзолари ниқоб тақиб юришлари ва уни ҳар 2 соатда алмаштириб туришлари; елвизак ҳосил килмасдан, хонани тез-тез шамоллатиб туришлари; дезинфекцион воситалар ёрдамида мунтазам равишда нам тозалаш ишларини ўтказиш; кун давомида кўпрок суюқлик ичиш; оғиз ва бурун бўшлиқларини кунига 4-5 маротаба таркибида сув, туз,сода ва йод қўшилган эритма билан чайиб туриш; ҳамма гигиена қоидаларига қатъий амал килиш; соғлом турмуш тарзи тамойиллари ҳақида ҳам унутмаслик тавсия этилади.
Савол: Мен интернет-етказиб бериш орқали Хитойдан кийим — кечак буюмларини буютма бўйича оламан, менга касаллик юқиши мумкинми?
Жавоб: Бу борада мутассади идоралар тарафидан давлатлараро савдо ва юкларнинг ҳаракати бўйича ҳеч қандай чекловлар белгиланмаган. Шунга кўра, бу сизнинг ҳаётингиз учун хавфли эмас, деб ҳисоблаш мумкин.
Савол: Коронавирус беморларининг эҳтиёжлари учун тиббий асбоб-ускуналарни тўсиқсиз етказиб берилишини таъминлашда нима ишлар қилинмоқда?
Жавоб: Импорт қилишда божхона ишларини тезлаштириш керак бўлган дори-воситалари, тиббиёт буюмлари ва тиббий техника воситаларининг рўйхати тасдиқланди (84 турдаги тиббий ускуналар — рўйхатга олмасдан, 46 номдаги дори препаратлари — тезлаштирилган сертификат).
Савол: Ҳозирги кунга келиб ҳудудларда етарли миқдорда коронавирусни аниқловчи тест-тизимлар мавжуддир, аммо шу тест тўпламлари билан тўғри ишлай оладиган мутахасислар ҳам етарлимикан?
Жавоб: Ўринли ва мулоҳазали савол, негаки тестларни жавоби тўғри чиқиши учун — бу жуда муҳим. Тиббиёт ходимларини касбий малакасини ривожлантириш маркази, ТТА, Андижон, Бухоро ва Самарқанд тиббиёт институтлари ва уларнинг филиалларида умумий клиник лаборант шифокорлари ҳамда Биология таълим йўналишини тугатган битирувчилардан вирусология лабораторияларида фаолият юрита оладиган мутахассисларни тайёрлаш алоҳида белгилаб қўйилган.