Ҳамюртимиз боксчи Исроил Мадримов Америкада ўз автомобилларига KHIVA ва KHOREZM рақамларини қўйибди.
Қизиқи шуки, АҚШ қонунларига кўра, автомобилга исталган номда рақам олиш мумкин экан. Фақат номда ҳақорат сўз ишлатилмаслиги ва бошқа кишининг машинасида ушбу сўз бўлмаслиги шарт экан.
АҚШ ўзига хос мамлакат эканлиги кишини ҳайратлантиради. Бу ҳам машина эгасининг ўзлигини ифодалаб туради-да. Исроил Мадримовнинг эса топқирлиги ажойиб! Ёки ушбу топқирликни спортчининг Ватан туйғуси ва юрт соғинчи деймизми?!
Буни ўзи таваллуд топган юртига меҳр- муҳаббат, эзгулик ва туризм учун яхши бир реклама десак ҳам бўлади.
gujum.uz