Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари икки томонлама ва минтақавий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар

0
131
views

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 7 октябрь куни Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди.

Суҳбат чоғида икки мамлакат ҳамкорлигининг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Минтақадаги вазият юзасидан фикр алмашилди, бўлажак олий даражадаги учрашувлар режаси кўриб чиқилди.

Давлат раҳбарлари Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги стратегик шериклик ва кўп қиррали муносабатларни мустаҳкамлаш, Марказий Осиёда барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш борасида қатъий эканликларини таъкидладилар.

ПОДЕЛИТЬСЯ

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here