Ҳамкорликдаги фаолиятнинг юксак натижаси!

0
126
марта кўрилган.

Мамлакатимизда маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш, бу борада давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш борасида барча вазирлик ва идораларда кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.

Тошкент шаҳар “Билим” ахборот-кутубхона маркази ҳам Ўзбекистон Республикаси Президентининг 7 июнь  2019 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Қуролли кучлари, Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон Миллий гвардияси қўмондонлиги билан алоҳида ишлаб чиқилган режалар асосида ҳамкорликда фаолият олиб боради.

Куни кеча Республика маънавият ва маърифат маркази ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида МЕМОРАНДУМ тасдиқланди. Ушбу тадбирга марказимиз директори Ҳафиза Каримованинг таклиф этилиши бу борада амалга ошираётган ишларнинг мантиқий давоми бўлди.

Анжуман доирасида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони томонидан маънавият ва маърифат ишларни ташкиллаштиришда амалий ёрдами учун ҳамкор ташкилот ва идоралар вакиллари Қуролли Кучларнинг “ Маънавий-маърифий ишлар аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирландилар. Тақдирланганлар сафида Ҳ. Каримованинг борлиги биз кутубхоначиларни беҳад қувонтирди.

Севара Худойбердиева

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.