Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Қаҳрамони ҳолидан хабар олди

0
115
марта кўрилган.

Президент Шавкат Мирзиёев Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Самарқанд филиалида даволанаётган Ўзбекистон Қаҳрамони, Олий Мажлис Сенати аъзоси Ҳасан Нормуродовни бориб кўрди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.

Бу инсон юртимиздаги фидойи нуронийлардан. Узоқ йиллар халқ таълими тизимида ишлаган. Кейинчалик “Нуроний” жамғармасининг Самарқанд вилояти бўлими раиси сифатида меҳнат фахрийларини ижтимоий ҳимоя қилиш ишларига катта ҳисса қўшган. Ҳозирги кунда Самарқанд вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари.

82 яшар Ҳасан Нормуродов жонкуяр ва самимий инсон сифатида вилоят аҳолиси ўртасида ҳурмат қозонган. 2019 йилда Президентимиз фармонига кўра “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони билан тақдирланган.  

Шавкат Мирзиёев фидойи меҳнат фахрийсига мустаҳкам соғлик ва бардамлик, узоқ умр тилади.

Ҳасан Нормуродов вақт топиб келгани, юксак эътибор кўрсатиб, қўллаб-қувватлагани учун давлатимиз раҳбарига ташаккур билдирди.

Шу билан Президентнинг Самарқанд вилоятига ташрифи якунланди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.