Кимларнинг фарзандлари болалар боғчаларига имтиёзли қабул қилинади?

0
449
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси  Вазирлар Маҳкамасининг “Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги 2018 йил 28 мартдаги 244-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида  Ҳукумат қарори (319-сон, 20.05.2021 й.) қабул қилинди. У 2021 йил 21 майдан кучга кирди.

Ушбу ўзгартиришларга кўра, мактабгача ташкилотларга устунлик билан қабул қилиниш ҳуқуқига эга болалар рўйхати (имтиёзли рўйхат) янгиланди.  Эндиликда болаларнинг қуйидаги контингенти боғчага устунлик билан қабул қилиниш ҳуқуқига эга бўлади:

Илгари – I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг болалари;  кўп болали оилаларнинг болалари;  етим болалар ёки ота-онасининг қаровисиз қолган болалар.

Шунингдек,  “Аёллар дафтари”га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз аёлларнинг болалари;  контракт бўйича ҳарбий хизматчиларнинг ва ички ишлар органлари ходимларининг болалари (илгари – ҳарбий хизматчиларнинг ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг болалари).

Яна талабалар ва педагогларнинг болалари.

Акалари ёки опалари ушбу муассасанинг тарбияланувчилари жумласидан бўлган болалар;  кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотлардан умумий турдаги мактабгача ташкилотларга ўтказилаётган соғайган болалар (илгари – бошқа муассасалардан ўтказилган болалар).

Шуни ҳам қайд қилиш керакки, илгари боғчага қабул қилиш учун имтиёзли рўйхатга киритилган болаларнинг имтиёзлари уларга қайта йўлланма берилгунга қадар сақланиб қолади.

Ушбу тартиблар  яъни болаларни имтиёзли рўйхат бўйича қабул қилиш давлат-хусусий шерикликка асосланган нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига татбиқ этилмайди.

Жорий ўқув йилининг 31 май кунига қадар 7 ёшга тўладиган болаларнинг сўровномалари ушбу санада бекор қилинади ҳамда автоматик равишда навбатдан чиқарилади.

gujum.uz

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.