Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Токио-2020 Олимпиадаси олдидан сўнгги ўқув-машғулот йиғинини ўтказиш учун Украинанинг Каменец-Подольский шаҳрига йўл олди.
Мазкур йиғин бир ойга мўлжалланган бўлиб, 20 июль куни Токио-2020 лицензиатлари Адҳамжон Эргашев, Акбар Жўраев, Муаттар Набиева ҳамда Кумушхон Файзуллаева мураббийлар билан Токио шаҳрига йўл олишади. Қолган вакилларимиз эса яна 1 ҳафталик машғулотлардан сўнг 29 июль куни Тошкентга қайтиб келишади. Жамоа Украинага қуйидаги таркибда йўл олди:
Спортчилар: Адҳамжон Эргашев, Акбар Жўраев, Сарвар Зафаржонов, Муҳаммадқодир Тоштемиров,
Руслан Нурудинов, Муаттар Набиева, Кумушхон Файзуллаева, Турсуной Жабборова.
Мураббийлар: Баҳром Мендибоев, Ержас Болтаев.
Массажчи: Обиддин Муслимов
gujum.uz