Халқаро туркий маданий ташкилоти ТУРКСОЙ томонидан ҳар йили аъзо давлатларнинг машҳур ва тарихий шаҳарларини “Туркий дунё маданияти пойтахти” деб эълон қилиш лойиҳаси мавжуд бўлиб, 2020-2021 йилларда Хива шаҳри мазкур мақомга лойиқ кўрилди.
“Туркий дунё маданияти пойтахти” деб танланган шаҳарда ТУРКСОЙ халқаро ташкилоти ушбу ташкилотга аъзо давлатларнинг санъати ва маданиятини намоён этвчи фотокўргазма уюштириш анъанасини йўлга қўйган.
Ана шу муносабат билан Хивада бўлиб ўтаётган “Марказий Осиё дунё цивилизациялари чорраҳасида” халқаро маданият форуми доирасида ТУРКСОЙ халқаро ташкилотининг фотокўргазмаси очилди.
Ўзбекистон Маданият вазирлиги Матбуот хизмати