Ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида юртимиз терма жамоаси тўртта медални қўлга киритди

0
120
марта кўрилган.

 Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида ўтказилаётган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида юртимиз терма жамоаси ўзининг илк олтин медалини қўлга киритди. 

Унда -73 кг вазн тоифасида иштирок этган Диёрбек Эрматов даст кўтариш машқида 132 кг натижа билан ушбу йўналишда тенгсиз эканини исботлади. Шу тариқа вакилимиз даст кўтариш машқида олтин медалга сазовор бўлди.

-61 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Ҳусинбой Матрасулов эса даст кўтаришда 119 кг натижа кўрсатиб, мазкур йўналиш бўйича учинчи натижани қайд этди. Ёш спортчи бронза медалига сазовор бўлди. 

Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида ўтказилаётган оғир атлетика бўйича ўсмир қизлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида яна бир ҳамюртимиз муваффақият қозонди.

-55 кг вазн тоифасида иштирок этган Озода Ҳожиева 2 та медалга сазовор бўлди. Даст кўтаришда тўртинчи ўрин билан кифояланишга мажбур бўлган Озода, силтаб кўтаришда вазиятни ўнглай олди.

Спортчимиз дастлабки уринишида 92 кг, иккинчи уринишда – 95 кг тошни ўзига бўйсундирди. Сўнгги уринишда эса 98 кгни кўтара олмади. Шундай бўлсада, силтаб кўтаришда ҳамюртимиз учинчи ўринни банд этди.

Якуний ҳисобга кўра, 172 кг натижа  қайд этган Озода иккинчи ўринни эгаллади ва терма жамоамиз ҳисобига жаҳон чемпионатининг кумуш медалини қўшиб қўйди.

Оғир атлетика бўйича ўсмир қизлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида(-55 кг вазн тоифасида)  Эстеп Катерин Эмили (АҚШ) 198 кг,  Озода Ҳожиева (Ўзбекистон) 172 кг,  Леон Перез (Мексика) 171 кг натижа қайт этди.

Жавлон САЪДУЛЛАЕВ тайёрлади.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.