Юртимиз дзюдочилари жамоавий беллашувларда бронза медалига сазовор бўлишди

0
105
марта кўрилган.

Франция пойтахти Париж шаҳрида дзюдо бўйича ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпионати ўз якунига етди. Сўнгги жамоавий беллашувларда спортчиларимиз шоҳсупага кўтарилишди.

Чорак финалда Бразилиядан устун келган полвонларимиз ярим финалда австриялик рақибларига кичик ҳисобда имкониятни бой бериб қўйишди. Бронза медали учун кечган беллашувда Эрон жамоаси мағлуб этилди.

Афсуски, қизларимиз учинчи ўрин учун баҳсда австриялик рақибаларига имкониятни бой бериб қўйдилар. Қайд этиш жоиз, қизларимиз 5 ўринга мўлжалланган баҳсда 3 спортчи билан юртимиз шарафини ҳимоя қилдилар. Бу эса фойдаланилмаган 2 ўринда рақибга устунлик беради. Шундай бўлса ҳам, улар бронза медали учун курашиш босқичигача етиб келишди.

Дзюдочиларимиз яккалик беллашувларда эса 4 та олтин ва 1 та бронза медалларини қўлга киритишган эди.

Умуман 40-жаҳон чемпионатида спортчиларимиз муваффақиятли қатнашишди.  

gujum.uz

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.