Куз-қиш мавсумида авж оладиган гриппга қарши эмлаш хасталикнинг олдини олишда энг яхши восита бўлиб, болалар организмининг юқумли касалликка чидамлигини оширади.
Яккасарой туманидаги 150-сонли мактабгача таълим давлат ташкилотида тумандаги 59-оилавий поликлиника шифокорлари томонидан гриппга қарши эмлаш тадбири ўтказилди.
Юртимизга олиб келинган “Гриппол плюс” вакцинаси Россияда ишлаб чиқарилган бўлиб, самарадорлиги халқаро даражада эътироф этилган. Унинг ножўя таъсирлари ва эмлашга қарши кўрсатмалари деярли йўқ. Вакцина гриппнинг Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тасдиқланган штаммларига қарши ишлайди, яъни касалликнинг олдини олади.
Яккасарой туман ҳокимлиги Матбуот хизмати