Ўзгаларга эзгуликлар улашиб яшаш – гўзал қадрият

0
103
марта кўрилган.

Ўзгаларга эзгуликлар улашиб яшаш, ён-атрофдаги кишиларга меҳр-мурувват кўрсатиш, оғирини енгил қилишга интилиш,  дардига малҳам бўлиш, кўмаклашиш йўлидаги саъй-ҳаракатлар ўзбек халқига хос гўзал қадриятлардан ҳисобланади.

Янги  Ўзбекистонда меҳр-муруввату саховатга, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига алоҳида эътибор қаратилаётгани бугунги кунда ҳар бир кишига масъулият юкламоқда.

Яккасарой туманидаги Юнус Ражабий номидаги маҳалланинг Ракатбоши кўчаси 15а уй, 27-хонадонда яшовчи 80 ёшли Промтова  Светлана  Владимировнани Халқ депутатлари Яккасарой тумани кенгаши депутати Ботир Зиёрхўжаев, Юнус Ражабий номидаги маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари ва фаоллари ҳол-аҳволидан хабар олишди.

– Бугун ишхонамдан ҳам йўқлаб келиб, совға- саломлар ташлаб кетишди. Барчангиздан миннатдорман,– дея хурсандлигини билдирди С.Промтова.

gujum.uz

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.