ТИББИЁТ СОҲАСИ ХОДИМЛАРИ УЛУҒЛАНГАН ТАНТАНА

0
115
марта кўрилган.

Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан  «нажоткорлар»га бағишланган тантанали бадиий кечада  бўлиб ўтди.

Унда Муножат Йўлчиева, Ёдгор Саъдиев, Юлдуз Усмонова, Зулайҳо Бойхонова, Ғуломжон Ёқубов, Ғиёс Бойтоев каби эл суйган санъаткорлар ва эстрада юлдузлари томонидан  юрт тинчлиги, нафосат, гўзаллик ва меҳр-муҳаббат  тараннум этилган қўшиқлар янгради.

Касб байрамига бағишланган ушбу бадиий кечада Маданият вазири, Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков шифокорларга бағишланган янги қўшиғини ижро этиб, соҳа ходимларини муносиб олқишлади.

Тадбирда иштирок этган Соғлиқни сақлаш вазири Беҳзод Мусаев Озодбек Назарбековга шундай гўзал тарона учун тиббиёт ходимлари номидан миннатдорлик билдирди.

Тадбир якунида барча санъаткорлар биргаликда «Янги Ўзбекистон — бу» таронасини ижро этишди.

GUJUM.UZ

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.