Президент Шавкат Мирзиёев Ашхобод шаҳрида ўтган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштирок этиб, Тошкентга қайтиб келди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.
Давлатимиз раҳбари саммитдаги нутқида ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўйича кўплаб таклифларни илгари сурди.
Анжуман якунида Ҳаракатлар учун Ашхобод консенсуси имзоланди.
Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига раислик 2022 йилда Ўзбекистонга ўтгани саммитнинг муҳим натижаларидан бири бўлди.