Ўзбекистон Республикаси Президенти Бирлашган Араб Амирликлари Бош вазири ўринбосари билан шерикликнинг стратегик йўналишларини муҳокама қилди

0
213
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2 декабрь куни Бирлашган Араб Амирликларининг Бош вазири ўринбосари – Президент ишлари бўйича вазири Шайх Мансур бин Зоид Ол Наҳаён билан телефон орқали мулоқот қилди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.  

Ўзбекистон етакчиси Амирликлар томонини миллий байрам – мамлакат ташкил топганининг 50 йиллиги билан самимий қутлаб, дўст БАА халқига фаровонлик ва равнақ тилакларини изҳор этди.

Кенг кўламли Ўзбекистон-БАА ҳамкорлигининг стратегик йўналишларини ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Қўшма инновацион лойиҳалар ва молиявий-техник кўмак дастурларини амалга ошириш масаласига алоҳида эътибор қаратилиб, бунда Дубайдаги EXPO бутунжаҳон кўргазмасида ҳам ўзининг ёрқин ифодасини топган мамлакатларимиз салоҳиятини ҳисобга олиш лозимлиги қайд этилди.

Истиқболли лойиҳаларнинг янги портфелини шакллантириш учун яқин фурсатда ҳукуматлар делегацияларининг икки томонлама учрашувларини ўтказишга келишиб олинди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.