Шаҳар ва туманлар ривожи танқидий таҳлил қилинди

0
121
марта кўрилган.

Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига ташрифи якунида ҳокимлар ва сектор раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.

Танқидий руҳда ўтган йиғилишда шаҳар ва туманлардаги долзарб иқтисодий-ижтимоий масалалар кўрсатиб ўтилди. Айрим ҳокимлар порахўрлик, таниш-билишчиликка йўл қўйган, одамлар дардига беътибор бўлган. Зарур маблағлар ажратилган бўлса-да, ичимлик суви, иссиқлик ва электр таъминотини яхшилаш ишлари суст ташкил этилган. 

Сув тежовчи технологиялар жорий қилиш учун ажратилган субсидия маблағлари мақсадсиз ишлатилган. Вилоят банкларида муаммоли кредитлар ҳажми ортган, кредитларни нотўғри ажратиш, имтиёзли кредитларга мўлжалланган маблағларни талон-тарож қилиш ҳолатлари аниқланган. Йўл-транспорт ҳодисалари, жиноятлар сони ошган.

Ўз фаолиятида масъулиятсизликка, жиддий хато ва камчиликларга йўл қўйгани учун бир қатор туман ҳокимлари, ҳудудий идоралар раҳбарлари вазифасидан озод қилинди. Камчиликларни бартараф этиб, тадбиркорликни ривожлантириш, маҳаллалар фаровонлигини ошириш бўйича кўрсатмалар берилди.

— Марраларимиз жуда юқори, халқимиз биздан амалий натижалар кутаяпти. Мана, бугун 10 та раҳбарни ишдан олдим. Бундан буён ишламаган раҳбарларга чора жуда қаттиқ бўлади. Бундан ҳамма хулоса қилиши керак, — деди давлатимиз раҳбари йиғилиш якунида.

Шу билан Президент Самарқанд вилоятига ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.