Ўзбек пахтасига бойкот бекор қилинди

0
154
марта кўрилган.

Ўзбек пахтасига бойкот бекор қилингани ҳақидаги хабар билан катта мамнуният билан ўртоқлашмоқчиман.

Бу ҳақда бугунги матбуот анжуманида халқаро миқёсда тан олинган барча компанияларни мамлакатимиз пахта ва тўқимачилик саноатига сармоя киритишга чақирган Cotton Campaign халқаро коалицияси маълум қилди.

Бу ютуқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг қатъий сиёсий иродаси, шунингдек, Мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси томонидан ХМТ ва уч томонлама шериклар билан биргаликда, фуқаролик жамияти вакилларининг фаол иштирокида амалга оширилган кенг қамровли ишлар туфайли эришилди.

Бойкотнинг бекор қилиниши билан Ўзбекистондан пахта маҳсулотларини жаҳон бозорига экспорт қилишни кенгайтириш, шунингдек, тўқимачилик саноатига хорижий сармояларни жалб қилиш йўлидаги сўнгги асосий тўсиқ бартараф этилди.

Барчангизни, шубҳасиз, ушбу тарихий воқеа билан табриклайман!

Cotton Campaign халқаро коалициясининг раҳбари Беннет Фриман бошчилигидаги делегацияга икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинган самарали учрашув учун ўз миннатдорлигимни билдираман.

Cotton Campaign вакиллари Ўзбекистон томонидан пахта далаларида мажбурий меҳнатдан мунтазам ва тизимли фойдаланишга барҳам бериш борасида эришилган ютуқларни юқори баҳоладилар.

Бу илгари ХМТнинг 2021 йил учун тегишли мониторинг натижалари бўйича ҳисоботида тасдиқланган. Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссиясининг алоҳида ўрни қайд этилди.

Музокаралар натижалари бўйича томонларни қизиқтирган барча масалалар юзасидан конструктив ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди.

Манбаа: @tanzilanarbaeva

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.